Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси Кенгаши йиғилиши: фаолият якунлари ва келгуси вазифалар муҳокама қилинди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси Кенгашининг 2026 йилнинг тўққиз ойида амалга оширилган ишлар якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидан Федерация Кенгашининг 2026 йил 14 октябрдаги мажлиси қарорлари, ҳудудий бирлашма ҳамда туман ва шаҳар жамиятларининг жорий йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари, кадрлар билан ишлаш ва ходимлар малакасини ошириш, шунингдек, тизимда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалалари ўрин олди.
Йиғилишда Федерация Кенгаши қарорларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, ҳудудий бирлашма ва қуйи бўғинлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман ва шаҳар жамиятларида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини ошириш, мавжуд бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тизимда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ва сифатли ёритиш, аҳолига истеъмолчилар ҳуқуқларига оид маълумотларни ўз вақтида етказиш ҳамда жамоатчилик билан самарали мулоқотни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олиниб, ҳудудий бирлашма ва туман-шаҳар жамиятлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ташкилий ҳамда жорий масалалар муҳокама қилинди.



Post Comment