Тумандаги таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Тумандаги таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги касб-ҳунар ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иштирокида “Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” ва бошқа шу каби мавзуларда ўқув семинари ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Ушбу тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар ва соҳага оид қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилмоқда.

Шунинг билан биргаликда, юқоридаги қонунлар ижросини таъминлаш, уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назорати олиб бориш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларининг соҳага оид масалалардаги саволларига жавоблар қайтарилмоқда.

Аброржон Собиров
Риштон тумани ИҲҲҚ жамияти раиси, туман кенгаши депутати

Post Comment