Биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Ҳудудий бирлашма Кенгашининг 2021 йил 1-чорак якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда бирламчи ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев Федерация Кенгашининг 2021 йил 9 апрелдаги 2/21-сонли йиғилишида кўриб чиқилган масалалар ва улар юзасидан қабул қилинган қарорлар бўйича вилоят Кенгаши аъзоларига атрофлича ахборотлар бериб ўтди. Йиғилиш Федерация Кенгаши қарорларини раҳбарлик ва ижро учун қабул қилди.
Шунингдек, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг жорий йил биринчи чораги давомида амалга оширган ишлари танқидий таҳлил қилинди. Йиғилишда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, тарғибот ва ташвиқот ишларини етарли даражада олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилиб, бу борада тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларни тизимли ҳал қилиш, соҳага оид қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказилишини таъминлаш мақсадида тизимда жорий йил май ойи “Мурожаатлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилиниши тавсия этилди ва тасдиқланди.
Кенгаш йиғилиши ўз ваколати доирасидаги бошқа ташкилий ва жорий масалаларни кўриб чиқди ва улар юзасидан тегишли қарорларни қабул қилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment