Масала маҳалла аҳли фойдасига ҳал бўладиган бўлди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутахассислари томонидан тумандаги “Қум” МФЙда яшовчи бир гуруҳ истеъмолчиларнинг “Тоза ҳудуд” МЧЖ хизматларидан норози бўлиб, қилган мурожаатлари ўрганилди.
Фуқаролар мурожаатлари асосида ўрганиш ишлари олиб борилиши давомида, ушбу ҳудудда яшовчи кўпчилик фуқаролар йилнинг феврал-сентябр ойларида деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш фаолияти билан Тошкент вилояти ҳудудида мавсумий ишларда банд бўлишлари, бу эса уларнинг маҳалла ижтимоий-иқтисодий ҳаётига тааллуқли бўлган турли янгиликлар ҳамда айрим янги тартиб-қоидалардан бехабар қолишларига ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги, корхона томонидан ҳудудга назоратчи вазифасига бириктирилган маъсул ходим томонидан маҳалла аҳлини амалдаги тартиб-қоидалар билан яқиндан таништириш чора-тадбирларини кўрилмаганлиги, оила аъзолари сонини тасдиқловчи далолатномалардан иборат маълумотни корхона раҳбариятига ўз вақтида тақдим этмаганлиги ва бошқа шу каби бир қатор сабаблар абонентларда дебитор қарздорликлар келиб чиқишига сабаб бўлганлиги маълум бўлди.
Маҳаллада ўтказилган ўрганиш ишлари якунлари билан “Тоза ҳудуд” МЧЖ раҳбарияти 2022 йилнинг март ойидан сентябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғидаги давр тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланган 483 000 сўм қарздорликни корхона ички тартибига асосан ички ҳаражатлар ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўрганиш ишлари жараёнида тарафларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари, шунингдек оммавий шартномаларнинг мазмун-моҳияти юзасилдан атрофлича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Хамиджон Ахмедов
Бешариқ туман жамияти раиси
Post Comment