Ҳудудий бирлашма ижро этувчи аппаратининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Федерациянинг вилоятдаги туман ва шаҳар жамиятлари раҳбарлари иштирокида ташкилланган мазкур йиғилишда Федерация Устави билан белгилаб берилган вазифалар ижроси, Федерация аъзолари ва аҳолининг кенг қатламлари ўртасида амалдаги қонунчилик тарғиботи, истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ички истеъмол бозорида ўтказиб борилаётган кузатув-ўрганишлар масалалари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси, унга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, жорий йилнинг 30 апрел кунида мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган Референдумга тайёргарлик ва уни ўтказишда ҳудудий ижро этувчи ташкилотларнинг ўрни ва вазифалари юзасидан ҳам тегишли кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилиб, бу борадаги фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўртоқлашилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment