Икки йил олдинги ҳақдорлик суммаси истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига киритилишига эришилди
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари туманда истиқомат қилувчи М.Т.нинг газ идораси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида хонадон 2004 йилнинг декабр ойида газлаштирилиб, тегишли равишда тўлов дафтарчаси юритилганлиги, 2021 йилнинг июн ойи бошларида хонадондаги газ ҳисоблагич ускунаси янги замонавийсига алмаштирилганлиги, алмаштириш вақтида эски газ ҳисоблагич кўрсаткичи 4195 метр кубни ташкил қилганлиги, газ ҳисоблагич ускуна хонадоннинг ташқарисидаги деворга ўрнатилиб, 12-сонли далолатнома расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаро 2021 йилнинг август ойида хонадонида табиий газ истеъмоли бўйича қарздорлик асоссиз ҳисобланаётганлиги ҳолати бўйича мурожаат қилганлиги ва ўрганиш натижасида унинг қарздор эмас, аксинча 500 минг сўм миқдорида ҳақдорлиги аниқланган бўлсада, ўша пайтда “Биллинггаз” дастури янгиланганиши жараёнида ушбу ҳақдорлик суммаси истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамида акс эттирилмасдан қолиб кетганлиги қайд қилинди.
Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, истеъмолчининг 500 минг сўм миқдоридаги ҳақдорлик суммасини “Биллинггаз” дастурига киритилишига эришилди.
Адхамжон Хамидов
Қува туман жамияти раиси
Post Comment