Тадбиркорлик субъекти фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди

Тадбиркорлик субъекти фаолиятига амалий ёрдам кўрсатилди

Ёзёвон туманида яшовчи М.М. нинг электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланаётган қарздорликка аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун асосида ўрганилди.

Фуқаро мурожаатида маълум қилишича, М.М. тасарруфида Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш биноси бўлиб, электр таъминоти корхонаси томонидан ушбу объектда истеъмол қилинган электр энергияси учун 15 142 379 сўм қарздорлик ҳисобланган.

Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишлар жараёнида амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблар эса қарздорлик суммаси аслида 10 142 379 сўмни, яъни давъо қилинган қарздорлик суммасидан 5 млн сўмга кам бўлган суммани ташкил қилишини кўрсатди. Ўрганиш ишлари давомида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, фуқаро М.М.га юзага келган қарздорликни тезкорликда бартараф этиш чораларини кўриши лозимлиги тушунтирилди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман жамияти мутахассиси

Post Comment