Фарғонада “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Ҳукумат қарори билан 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланган ҳамда мазкур қарорга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланганди. Мана жорий йилда III республика “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик апрел ойининг 10-15 саналарида бўлиб ўтмоқда.
Федерациянинг Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси жамоаси ҳам ҳар йили мазкур ҳафталик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиб бормоқда. Шу мақсадларда бугун ҳудудий бирлашма жамоаси Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюриб, кутубхона маъмуриятига китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment