Асқарали Акбаралиевич Рахмоналиевнинг (1958-2010 йй.) ёрқин хотирасига бағишланади
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар ҳар йили 12 май санасида Федерациянинг Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси ташкил топган 2003 йилдан то 2010 йилларгача уни бошқарган Асқарали Акбаралиевич Рахмоналиевни хотирлайдилар.
Асқарали Акбаралиевич давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларида, хусусан Қувасой шаҳрида ҳоким, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Фарғона вилоят товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, “COSCOM” Ўзбек–Америка қўшма корхонасининг водий бўйича директори, умрининг сўнги йилларида эса Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси лавозимларида самарали меҳнат фаолиятини олиб борди.
У оилада фарзандларга ҳар ишда намуна, меҳрибон ота, ўзи меҳнат қилган жамоаларда катта ҳурмат эътибор қозонган, ташаббускор, тадбиркор ва узоқни кўра олувчи раҳбар, инсон сифатида сахий, жонкуяр, қўли очиқ, ўзгаларнинг ташвишини биринчи ўринга қўядиган шахс эди. Қаерда ишламасин ўзидан етук, малакали шогирдлар қолдирди.
Унинг порлоқ хотираси шогирдлари қалбида яшайверади.
Ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари меҳнат жамоалари
Post Comment