Хатолик фуқаро зиммасига ўн беш миллион сўмлик мажбурият юкланишига сабаб бўлган

Хатолик фуқаро зиммасига ўн беш миллион сўмлик мажбурият юкланишига сабаб бўлган

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Қўғоли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.А.нинг солиқ идорасидан келаётган 15 000 000 сўм қарздорликка аниқлик киритиб берилишида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаати ўрганилди.

Фуқаро мурожаатида ўзига тегишли бўлган турар-жойлар учун солиқларни мунтазам тўлаб келишини, ундан тўланиши талаб қилинаётган қарздорлик кўрсатилган ҳужжатдаги кадастр рақами унга тегишли эмаслигини, ушбу муаммога ўз кучи билан аниқлик кирита олмаётганлигини маълум қилиб, муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Фуқаро мурожаати асосида туман Солиқ инспекцияси ва Давлат кадастрлар палатасининг туман филиалига сўров хатлари киритилди. Шунингдек, ушбу ташкилотлар масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар жараёнида фуқаронинг номида 2 та турар жой мавжудлиги, “Кўчмас мулк-3” дастурига маълумотларни киритишда техник хатоликка йўл қўйилиши натижасида фуқарога унга тегишли бўлмаган кадастр рақами бирикиб қолганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида хатолик бартараф этилиб, фуқарога 15 000 000 сўм жарима юклаётган нотурар жой “Кўчмас мулк-3” дастуридан ўчирилишига ва солиқ базасига юкланишига эришилди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment