Ҳамкорликда рейдлар ўтказилмоқда

Ҳамкорликда рейдлар ўтказилмоқда

Федерация ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг 4-бандига асосан жойларда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига зиён етказилишини ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида йўлларнинг сифати, йўл бўйларида ташкил қилинган спорт-соғломлаштириш ва бошқа маданий-кўнгилочар масканларнинг йўлнинг қатнов қисми томонлари тегишли равишда ҳимояланганлиги ва ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирмайдиган даражадалиги, серқатнов йўлларга, шунингдек ҳаракат гавжум бўлган ички йўлларга ўрнатилган сунъий нотекисликларни қонун ҳамда тегишли нормалар талабларига жавоб бериши, йўл кесишмалари (чорраҳалар)да светофорлар, йўл белгилари, йўл чизиқларининг амалдаги нормалар талабларига жавоб бериши ҳолатларини ҳамкорликдаги рейдлар воситасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шундай ҳамкорликдаги рейдлар Тошлоқ туманида ҳам ўтказилди. Ўрганиш ишлари, танлама асосда, Пахтакор кўчаси (“4Р 127 А Марғилон шимолий айланма автомобил йўли”)да жойлашган 9-мактаб, А.Навоий кўчаси (“4Р 140 Марғилон-Қува-Марҳамат автомобил йўли”)да жойлашган туман Деҳқон бозори, ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 8-мактаб ҳудудлари ёнида ўтказилиб, йўлнинг, йўл чизиқлари ва йўл белгиларининг, шунингдек чорраҳалардаги светорфорларнинг жорий ҳолати, ҳаракат иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиниши ҳолатлари кузатувдан ўтказилди.

Кузатувлар давомида кўчаларнинг 9-мактаб ва ихтисослаштирилган мактаб атрофидаги қисмлари таъмирталаб ҳолатдалиги, 9-мактаб ёнидаги тезликни пасайтиришга хизмат қилувчи “сунъий нотекислик” амалдаги тартиб-қоидаларга кўра “1.31.-Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгиси билан жихозланган ҳамда тегишли рухсатларни олган ҳолда ташкил қилинган бўлсада, карталарда акс эттирилмаганлиги, ўрганишлар ўтказилган кўчалардаги йўл чизиқлари ўчиб кетганлиги ҳолатлари кузатилди.

Шунинг билан биргаликда, ўрганилган ҳудудларда пиёдалар ўтиши учун “1.20.-Пиёдалар ўтиш жойи”, “1.21.-Болалар”, “1.14.2.- (оқ рангли “зебра”)” ва “1.14.2.- (оқ-сариқ рангли “зебра”)” йўл белгиларининг ўрнатилганлиги, йўл белгиларининг жорий ҳолатлари ва ҳаракат иштирокчилари томонидан уларга амал қилиниши ҳолатлари ҳам кузатувдан ўтказилди.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment