Жамоатчилик назорати тадбирлари
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши ҳолатларига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтириш борасидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги бозорлар, савдо ва умумий овқатланиш шоҳобчаларида жамоатчилик назорати тартибида мониторинг (кузатув-ўрганиш)лар ўтказиб борилмоқда.
Шундай ўрганишлар Олтиариқ туманида ҳам ўтказилиб, ҳудуддаги Деҳқон бозорларида сотишга мўлжалланган маҳсулотларни бозорлар қошида ташкил қилинган Ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари кўригидан ўтказилиб, лабораторияларнинг тегишли ижобий хулосаси асосида аҳолига реализация қилинишига рухсат берилиши жараёнлари кузатувдан ўтказилди.
Ўрганиш ишлари давомида бозорлар маъмурияти, лабораториялар масъул ходимлари, шунингдек сотувчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, қонунчилик талабларига номувофиқлик ҳолатларини жойида бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди. Ҳозирда ўрганиш ишлари туман ҳудудидаги савдо ва умумий овқатланиш обеъктларида давом эттирилмоқда.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment