Истеъмолчининг қурилиш материалларининг сифатига нисбатан билдирган эътирози асосли бўлиб чиқди

Истеъмолчининг қурилиш материалларининг сифатига нисбатан билдирган эътирози асосли бўлиб чиқди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг “Мўян” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Х.нинг харид қилинган қурилиш материалларининг сифатсиз чиққанлиги ва унинг бу борадаги эътирозига дўкон масъулларининг рад жавоб берганлиги ҳолатини ўрганиб чиқиб, қонуний ҳал қилиб бериш тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, у Қувасой шаҳридаги қурилиш моллари дўконидан 12 000 000 сўмлик қурилиш материаллари (шпаклевка, цемент ва б.)ни харид қилган, лекин уларни ишлатиш улардан айримларини сифатсизлиги маълум бўлган. Сотувчига бу борада билдирган эътирозига эса қаноатлантирувчи жавоб олмаган.

Шаҳар жамияти мутахассислари мурожаатни ўрганишда эътироз бидирилган қурилиш материалларини кўздан кечиргач, сотувчи билан амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб бордилар. Сотувчига юзага келган вазиятда истеъмолчининг ҳуқуқлари ва унинг мажбуриятлари тушунтирилди. Натижада истеъмолчи томонидан харид қилиниб, сифатсиз деб топилган 5 300 000 сўм миқдоридаги қурилиш материаллари мақбул сифатдагисига алмаштириб берилишига эришилди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment