Масъулларга аҳолига кўрсатиладиган хизматларда узилишларга йўл қўйилмаслиги бўйича тавсиялар берилди
Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Қўшчинор” МФЙ ҳудудида яшовчи М.Х. ҳамда “Намуна” МФЙ ҳудудида яшовчи А.А.ларнинг чиқиндиларни олиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона хизматларидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганилди.
Истеъмолчилар ўз мурожаатларида сўнгги кунларда чиқиндиларни олиб кетиш графигига амал қилинмаслиги ҳолатлари кузатилаётганлигини, ушбу ҳолатга ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг қонунийлигига ойдинлик киритиб берилишини сўраганлар.
Ўрганишда ушбу икки МФЙлар аҳолисига маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари 2021 йил 22 февралдаги давлат хусусий шериклик асосидаги 7-А-сонли битимга асосан “Agro Rishton Ta’mir Servis” МЧЖ томонидан кўрсатилиши, юқоридаги икки маҳалла маъмурияти билан бу борада оммавий шартномалар имзоланганлиги маълум бўлди. МЧЖ томонидан ўрганиш ишларига тақдим қилинган 362-сонли маълумотномада юқоридаги маҳаллаларга бириктирилган махсус техникаларни техник созлаш ишлари олиб борилганлиги учун ушбу ҳудудларда графикдан четга чиқиш ҳолатлари юзага келганлиги, ҳозирда корхонага қарашли техникалар тўлиқ соз ҳолатдалиги ва бундан кейин белгиланган графикка тўлиқ амал қилиниши маълум қилинди.
Ўрганиш ишлари давомида корхона масъулларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиб, графикка амал қилинишини қатъий назоратга олиш, турли сабаблар билан графикдан четга чиқиш ҳолатлари юзага келганда МФЙлар масъуллари воситасида аҳолини хабардор қилиб бориш юзасидан тавсиялар берилди.
Дилором Мирзаева,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment