Қарздорликка аниқлик киритиб берилди

Қарздорликка аниқлик киритиб берилди

Тошлоқ тумани “Найманбўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р. Н. ичимлик сувини етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи корхона унинг хонадонида ичимлик суви тўловлари бўйича 3 172 000 сўм миқдорида қарздорлик юзага келганлиги ҳақида огоҳлантириб, қарздорликни бартараф қилиш талабини қўйгач, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ушбу қарздорликка аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишда хонадонга шу йилнинг апрел ойида ҳисоблагич ўрнатилганлиги, уни ўрнатилиши жараёнида ичимлик суви учун 103000 сўм олдиндан тўлов амалга оширилганлиги, ҳисоблагичнинг ўрганиш кунидаги кўрсаткичи 00056 метр кубни ташкил қилаётган бўлиб, ушбу кўрсаткичлар бўйича олинганда фуқарода қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлиб, шу асосларда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Тошлоқ туман филиалига сўров хати киритилди.

Корхонадан олинган 353-сонли жавоб хатида маълум қилинишича, олиб борилган қайта ҳисоб-китоб ишларида маълум бўлишича, фуқарога ҳақиқатан ҳам 3 172 000 сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳолатига йўл қўйилганлиги, лекин фуқарода хонадонига тармоқ тортилиб, ҳисоблагич ўрнатилган вақтга қадар сувни кўча колонкасидан ташиб истеъмол қилинган даврдаги тўловлардан 950 000 сўм қарздорлик мавжудлиги билдирилди. Фуқарога бу ҳақда маълум қилингач, у юзага келган реал қарздорликни бартараф этишини билдириб, туман жамияти ходимларига ўз миннатдорчилигини изхор қилди.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment