Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази долзарб мавзуда тадбир ўтказди
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкилланди.
Давра суҳбати кун тартиби доирасида бир қатор фаол давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларининг маърузалари тингланди. Хусусан, ҳудудий бирлашма масъул ходимлари тадбирда “Жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳамда жамоатчилик эшитувларини ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни” мавзусидаги маъруза билан иштирок этдилар.
Тадбир доирасида мамлакатимизнинг келгуси етти йилликдаги ривожланиш йўлини белгилаб берувчи “Ўзбекистон-2030” стратегияси ишлаб чиқилиши жараёнларида муҳим таклифлар билан иштирок этган бир қатор фаоллар қаторида ҳудудий бирлашма матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Ғайрат Маматқуловга ҳам “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раисининг Миннатдорлик хати топширилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment