Давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди

Давлат гранти лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Фарғона вилоят бош бошқармаси бошлиғи Ш.Дўсалиев ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси А.Рахмоналиевлар икки ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Меморандум ҳудудда истеъмолчиларнинг молиявий хизматлар соҳасидаги истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг молиявий хизматлар соҳасидаги ҳуқуқий билимини оширишда ҳамкорлик қилиш баробарида, ҳудудий бирлашманинг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли грант лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш ишига ҳам хизмат қилади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги грант танловида қатнашиб ғолиб бўлган эди. Лойиҳани амалга ошириш жорий йилнинг июл ойидан бошланди. Ҳозирда ҳудудий бирлашма томонидан лойиҳа бўйича дастлабки ташкилий ишлар бошлаб юборилган.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin