Жамоатчилик назорати тадбирлари
Ҳудудий бирлашма ишчи гуруҳи томонидан Федерациянинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш, аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусан, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқарилиши ва реализасия қилиниши ҳолатларига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда, Қувасой шаҳри ва Қува туманларида танлама асосда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар давомида Қувасой шаҳрида умумий қиймати 892 000 сўм бўлган 11 турдаги яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтган ҳамда 5 турдаги умумий қиймати 142 000 сўм бўлган ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, Қува туманида эса умумий қиймати 653 000 сўм бўлган 13 турдаги яроқлилик (сақлаш) муддатлари ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олинди. Ўрганишлар якунлари бўйича тегишли, махсус ваколатли давлат идораларига ваколатлари доирасида чора-тадбирлар кўрилишини сўраб маълумотномалар киритиб борилади.
Post Comment