Истеъмолчи ҳақдор экан
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги “Садда” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Н. Ю. нинг “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали хизматидан норози бўлиб берган аризаси ўрганилди.
Унга кўра, мурожаатчи яшаш хонадонидаги ичимлик сувидан асоссиз 345 693 сўм қарздорлик белгиланганлиги айтиб ўтилган. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Тошлоқ туман филиали билан ҳамкорликда ўрганилганда, истеъмолчи аризасида кўрсатилган важлар ўз исботини топиб, белгиланган 345 693 сўм асоссиз қарздорлик бекор қилинди. Шунингдек, ўрганиш давомида истеъмолчининг 5000 сўм миқдорида олдиндан тўловдалиги ҳам маълум бўлди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment