Жамият аралашуви билан муаммо ҳал этилди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Оқ-ер” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Й.нинг бир йил олдин, бўлиб тўлаш шартларида, 6 399 750 сўмга харид қилинган кондиционерни талаб даражасида ишламаётганлиги ва кўрсатилаётган сервис хизматларидан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи ART EREREST 09HE русумли кондиционерни тумандаги “ROSHIDON PARTNYOR KM” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2023 йилнинг 6 июнида товар қийматини бўлиб тўлаш тўлаш шартномаси асосида харид қилган. Истеъмолчи кондиционердан фойдаланиш давомида бир марта сервис хизматига мурожаат қилганлигини, лекин хонадонга ташриф буюрган уста сервис хизмати пулли кўрсатилиши маълум қилиб, хизмат кўрсатмасдан кетганлигини ҳам қўшимча қилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи товарнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган нуқсонлар бўйича талабларини сотувчига қўяди. Шу нуқтаи назардан, туман жамияти томонидан сотувчига амалдаги қонунчилик талабларини ўз ичига олган талабнома хати киритилди, шунингдек сервис маркази билан боғланилиб, юзага келган ҳолат тушунтирилди. Шундан сўнг истеъмолчи хонадонидаги кондиционер сервис марказига олиб кетилди ва бепул таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, хонадонга соз ҳолатда олиб келиб ўрнатиб берилди.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment