Тижорат таклифлари бўйича эълон

Тижорат таклифлари бўйича эълон

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга, ташаббуслари ва замонавий ғояларини илгари суришга қаратилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги 1-грант танловида ғолиб бўлган “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳасини амалга ошириш мақсадида қуйидаги товар (иш, хизмат)ларнинг харидларини амалга ошириш учун сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан тижорат таклифларини қабул қилади:

I. 1-лот. Моддий-техника воситаларни сотиб олиш:

1.1. Фотоаппарат (видеокамера) харид қилиш (сони 1 дона) – 10 000 000 сўм;
1.2. Фотоаппарат (видеокамера) учун қўшимча қурилмалар (сони 1 комплект) – 3 000 000 сўм;
1.3. Моноблок харид қилиш (сони 1 дона) – 6 000 000 сўм.

Жами 1-лот бўйича 19 000 000 сўм.

Бажариш муддати 2024 йил 5 августга қадар.

II. 2-лот. “Молиявий саводхонлик давр талаби” мавзусидаги А3 форматдаги плакатларни тайёрлаш:

2.1. Тақдим қилинган маълумотлар асосида А3 форматдаги плакатлар дизайнини ишлаб чиқиш ва босмадан чиқариш (сони 10 000 дона) – 15 000 000 сўм.

Жами 2-лот бўйича 15 000 000 сўм.

Бажариш муддати 2024 йил 5 ноябрга қадар.

III. 3-лот. Фарғона давлат университетига “Молиявий саводхонлик кутубхонаси”ни ташкил қилиш:

3.1. “Молиявий саводхонлик кутубхонаси”ни ташкил қилиш (мавзуга оид илмий, илмий-оммабоп, бадиий китоблар ва б.) – 15 000 000 сўм.

Жами 3-лот бўйича – 15 000 000 сўм.

Бажариш муддати 2024 йил 1 октябрга қадар.

IV. 4-лот. Ҳудудий бирлашма расмий веб-сайтини модернизация қилиш ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига йиллик премиум версия ва ишонч белгиларини харид қилиш:

4.1. Ҳудудий бирлашманинг https://istemolchi-info.uz расмий веб-сайтини модернизация қилиш – 6 000 000 сўм;
4.2. Ҳудудий бирлашманинг Facebook, Instagram, Twitter ва Telegramдаги istemolchi-info умумий номи остидаги расмий канал ва саҳифаларига йиллик премиум версия ва ишонч белгиларини харид қилиш – 2 000 000 сўм.

Жами 4-лот бўйича 8 000 000 сўм.

Бажариш муддати 2024 йил 15 сентябрга қадар.

Тижорат таклифларини жорий йилнинг 22 июлига қадар ҳудудий бирлашма (Фарғона шаҳри Б.Марғиноний кўчаси 77-уй)да, шунингдек ferganahududiybirlashma@gmail.com электрон манзили ҳамда бошқа расмий электрон коммуникация тизимлари орқали қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 97-3341268

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin