Ортиқча ечиб олинган пул маблағи қайтариб берилди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона шаҳрида яшовчи Н.И.нинг шартнома асосида 6 000 000 сўмлик маиший техника буюмларини қийматини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олганлиги, тўловларни тўлиқ тўлаб бўлган бўлсада, иш ҳақи пластик картасидан ортиқча пул маблағи ечиб олингани тўғрисидаги аризаси ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида туманда фаолияти олиб бораётган “VODIY SAVDO-KREDIT PLYUS” МЧЖ савдо дўконидан шартнома асосида қийматини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган маиший техника буюмлари тўловларини тўлиқ тўлаб бўлганлигини, лекин шундай бўлсада жорий йилнинг июл ойида иш ҳақи пластик картасидан ортиқча 989 000 сўм пул маблағи ечиб олинганлигини маълум қилиб, ушбу маблағни қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мурожаат савдо дўкони масъуллари билан ўрганилиши жараёнида истеъмолчи ҳақиқатдан ҳам тўловларни тўлиқ тўлаганлиги, ундан ортиқча пул маблағи ечиб олинганлиги тасдиғини топди. Ўрганиш ишлари давомида мазкур пул маблағи тўлиғича истеъмолчига қайтарилиб, сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда қонунчилик талабларига амал қилиш юзасидан огоҳлантирилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment