Қувасойда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаол тарғиб қилинмоқда

Қувасойда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаол тарғиб қилинмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг асосий фаолият йўналишлари режаси асосида шаҳардаги 4 ва 21-мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда шаҳар оилавий поликлиникаси ишчи ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтказилди. Тадбирлар кун тартибида асосий эътибор мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада кенг қулоч ёйдириш ва ушбу жараёнларда шаҳар аҳолисининг ҳам фаол иштироки таъминлаш масалаларига қаратилди.

“Биз барчамиз – истеъмолчимиз” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирларда юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштироки ва тутган ўрни, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш истиқболлари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирлар доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда Федерациянинг тегишли ташкилоти ўртасида аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини янада ошириш ишида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin