Қўштепада тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги 1-касб-ҳунар мактаби меҳнат жамоаси иштирокида амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
“Истеъмолчилар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” деб номланган мазкур тадбирда мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соҳага оид янгиликлар, истеъмолчилик ижтимоий ҳааркати вакили бўлган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, таълим муассасаси ва туман жамияти ўртасида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга келишиб олинди.
Post Comment