Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти меҳнат жамоаси аъзолари иштирокида тадбир ташкилланди

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти меҳнат жамоаси аъзолари иштирокида тадбир ташкилланди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик йўли билан истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ташкилланди.

Тадбирда юқорида номи зикр этилган икки идора томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси асосида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Тадбир якунларига институт ўқитувчилар жамоаси ҳамда Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ўртасида истеъмолчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатилишида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.

Post Comment