Иситиш қозонидаги носозлик бартараф этилди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.Ф.нинг яшаб турган хонадонларини иссиқлик билан таъминловчи иситиш қозонини яхши ишламаётгани натижасида уйларни яхши иситмаётгани хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Мурожаатларга келтирилган важларга аниқлик киритиб олингач, истеъмолчи яшаб турган хонадон кўп қаватли уйда жойлашганлиги сабабли мазкур уйларга хизмат кўрсатувчи “Нурзиё хизмат” бошқарув сервис компаниясига сўров хати киритилди. Ўрганишда, шунингдек бошқарув сервис компаниясидан олинган маълумотга асосан маълум бўлишича, кўп қаватли хонадондаги икки контурли иситиш қозонида носозлик юзага келганлиги сабабли унга хизмат кўрсатувчи сервис марказига техник кўрикдан ўтказиб таъмирлаб берилиши бўйича сўров киритилган. Таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар етиб келгунига қадар эса унга ҳар куни янгитдан сув тўлдириб истишга тўғри келган. Бунинг натижасида хонадонларга иссиқлик бир маромда етиб боришида қийинчилик юзага келган.
Мурожаатни ўрганиш давомида бошқарув сервис компанияси томонидан юқоридаги носозлик бартараф этилди ва иситиш қозони тўлиқ иш фаолиятига ўтказилиб, хонадонлар иссиқлик билан таъминланди ҳамда мурожаат эгасига ўрганиш якунлари юзасидан маълумот киритилди.
Аброр Исақов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment