Истеъмолчининг ишонч телефонига қилган мурожаати ижобий ечим топди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Фарғона туманида яшовчи Х.С.нинг буюм бозори ҳудудидаги дўкондан 2 500 000 сўмга сотиб олган эҳтиёт қисмларини сифатсиз чиққанлиги сабабидан уларни сотувчига қайтариб, пулини қайтариб олишида амалий ёрдам кўрсатилишин сўраб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у шаҳардаги “Ипакчилар буюм бозори” ҳудудида жойлашган эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи дўкондан станокда металл буюмларга из (резьба) чиқаришга хизмат қилувчи деталларни харид қилган. Лекин деталлар сифатсизлиги маълум бўлгач, уларни сотувчига қайтариш, алмаштириб олиш ёки пулини қайтариб олиш бўйича қилган саъй-ҳаракатлари самара бермаган. Шундан сўнг Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаат шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида сотувчи билан олиб борилган тушунтириш ишлари давомида у амалдаги қонунчилик талаблари ижросига тайёрлигини, сотилган эҳтиёт қисмларини қайтариб олиб, пулларни истеъмолчига қайтаришини маълум қилиб, ўрганиш ҳужжатларига имзосини қўйиб берди. Истеъмолчига сифатсизлиги даъво қилинган товарларни сотувчи қўлига топшириши билан пулларини қайтариб олиши мумкинлиги тушунтирилиб ёзма жавоб хати юборилди.
Нигора Усмонова,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment