Брифинг: 2026 йилнинг 9 ойида келиб тушган мурожаатлар таҳлили (видео)

Брифинг: 2026 йилнинг 9 ойида келиб тушган мурожаатлар таҳлили (видео)

Брифинг спикери: Дилшоджон Фозилов – ҳудудий бирлашма раис ўринбосари-ижрочи директор.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасига 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида жами 1 634 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг келиб тушиш шакли бўйича: 1 025 таси оғзаки, 609 таси ёзма шаклда қабул қилиб олинди. Демак, умумий мурожаатларнинг 62,7 фоизи оғзаки, 37,3 фоизи ёзма шаклда келиб тушган. Бу аҳоли билан бевосита мулоқот ва мурожаатларни қабул қилишнинг қулай механизмлари муҳим ўрин тутаётганини кўрсатмоқда.

Мурожаатларнинг келиб тушиш манбалари бўйича эса 1 218 таси ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига тўғридан-тўғри, 401 таси Федерациянинг ишонч телефони ва Telegram-боти орқали, 15 таси ҳукумат идораларидан келиб тушган. Умумий мурожаатларнинг 74,5 фоизи бевосита ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига, 25,5 фоизи ишонч телефони ва Telegram-ботлари орқали келиб тушган. Бу натижалар аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаш ҳамда рақамли мурожаат каналларининг аҳамиятини кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган мурожаатларнинг 1 460 таси кўриб чиқилган ёки 90 фоизи ижобий ҳал этилган, 174 таси бўйича эса қонунда белгиланган муддатлар давомида ўрганишлар давом эттирилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича истеъмолчилар фойдасига жами 1 миллиард 776 миллион 709 минг 611 сўм маблағ ундирилган. Шунингдек, судларга 92 та даъво аризалари киритилиб, истеъмолчилар фойдасига 28 миллион 608 минг 858 сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилган.

Мурожаатларнинг соҳалар кесимидаги таҳлилига кўра, энг кўп мурожаатлар савдо соҳасига — 333 та, коммунал хўжалик соҳасига — 319 та, бошқа соҳаларга — 238 та, газ таъминотига — 366 та, электр энергияси таъминотига — 101 та, сув таъминотига — 124 та тўғри келди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 25 та, хизмат кўрсатиш (сервис) соҳаси бўйича 84 та, транспорт соҳаси бўйича 6 та, алоқа ва интернет хизматлари бўйича 38 та мурожаат қайд этилди.

Савдо соҳасига оид 333 та мурожаатнинг 15 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 16 таси дори воситалари, 103 таси маиший техника, 199 таси эса савдонинг бошқа масалаларига тааллуқлидир. Бу эса ушбу йўналишдаги мурожаатларнинг қарийб учдан бир қисми маиший техника билан боғлиқ муаммоларга тўғри келаётганлигини кўрсатмоқда.

Умуман, мурожаатлар таҳлили истеъмолчиларни энг кўп ташвишга солаётган масалалар газ таъминоти, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқлигини кўрсатмоқда. Шу сабабли ушбу йўналишлардаги муаммоларни тизимли ўрганиш, мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ишларини изчил давом эттириш муҳим аҳамият касб этади.

 

Post Comment