Федерация аъзоларининг сафи кенгаймоқда

Федерация аъзоларининг сафи кенгаймоқда

Сух туманидаги 3 ва 9-умумтаълим мактабларида вилоят ҳудудий бирлашмаси ишчи гуруҳи томонидан ташкилланган тадбирларда мазкур таълим масканларининг ишчи-ходимлари юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.

Тадбирлар доирасида мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги мустаҳкам қонунчилик базаси, унинг асосида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Таълим масканларида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимларга истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида иштирок этишнинг афзалликлари, истеъмолчи ҳуқуқининг давлат бошқаруви, назорат идоралари ва суд идоралари воситасида ҳимоя қилиш масалаларида ҳам тушунтиришлар берилиб, уларнинг бу борадаги қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment