Жамият аралашуви билан талабанинг муаммоси ҳал қилинди

Жамият аралашуви билан талабанинг муаммоси ҳал қилинди

Бағдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шу туманда истиқомат қилувчи талаба Г.Ў. нинг таълим кредитига тааллуқли масалада юзага келган муаммони ҳал қилинишида амлаий ёрдам кўсратилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчининг маълум қилишича, у 2022 йилнинг октябр ойида Халқ банкининг Бағдод филиалига 7 472 630 сўм таълим кредити олиш учун ҳужжат топширган. Банк муассасаси томонидан унга шу мақсадлар учун ноябр ойида кредитнинг бир қисми, яъни 3 736 315 сўм ўтказдириб берилиб, қолган суммасини жорий йилнинг январ ойига ўтиб ўтказиб берилиши ваъда қилинган. Лекин талаба мазкур масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Бағдод туман жамиятига мурожаат қилган 31 март кунига қадар ҳам ушбу суммани ўтказиб бериш ишлари ниҳоясига етказилмасдан келган.

Мурожаатни ўрганиш давомида туман жамияти мутахассисларининг масалага аралашуви билан талабанинг муаммоси тезкорликда ҳал этилиб, таълим кредитининг қолган суммасини талабанинг ўқув юрти махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилишига эришилди.

Дилорам Мирзаева
Бағдод туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin