Парламент комиссияси ишчи гуруҳи Фарғонада тадбир ўтказди

Парламент комиссияси ишчи гуруҳи Фарғонада тадбир ўтказди

Фарғона шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари ҳамда кун тартибида муҳокама қилинган масалаларга дахлдор бўлган айрим йирик жамоат ташкилотлари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси раиси Адхамжон Шодмонов, ННТларни қўллаб қувватлаш Жамоат фонди директори Отабек Хусановлар мамлакатимизда ижтимоий шериклик бўйича қонунчилик ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар, Парламент комиссияси фаолияти, Фонд маблағларидан фойдаланиш масалалари, шунингдек ушбу жараёнларда Фарғона вилоятидаги ННТларнинг тутган ўрни борасида атрофлича маълумотлар бериб ўтдилар.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мазкур тадбирда республикамизда бу борада яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш, давлат субсидиясидан фойдаланиш йўналишидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўйича фикр ва мулоҳазалар тингланди, камчиликларни бартараф қилиш ва соҳани янада ривожлантириш борасидаги таклифлар ўртага ташланди. Йиғилиш доирасида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment