“2023 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Федерация тизимида истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш натижалари: муаммо ва ечимлар” || Брифинг

“2023 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Федерация тизимида истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш натижалари: муаммо ва ечимлар” || Брифинг

Тадбир Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режасига асосан “2023 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Федерация тизимида истеъмолчилар мурожаатларини ўрганиш натижалари: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Фарғона вилоят бошқармаси бошқармаси ходимлари, Федерация тизимида меҳнат фоалияти олиб бораётган ходимлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратжон Маматкулов кун тартибидаги масала юзасидан, яъни ҳисобот даврида Федерация, хусусан вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, уларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ахборот бериб ўтди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin