Маълумотларни нотўғри киритилиши оқибатида истеъмолчида катта миқдорда қарздорлик юзага келган
Тошлоқ тумани “Тоғлиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Л. А. туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган асоссиз қарздорликни бартараф қилиб берилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган.
Фуқаро мурожаатида туман электр таъминоти корхонаси томонидан яшаш хонадонининг электр энергияси истеъмоли учун 5 200 000 сўм миқдорида қарздорлик киритилганлигини, мазкур қарздорликни асоссизлигини маълум қилган ҳолда, ҳолатга ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Туман жамияти томонидан мазкур мурожаатда кўрсатилган важларга аниқлик киритиш мақсадида ҳамда мурожаатни самарали ўрганишни ташкил қилишда ҳамкорлик қилинишини сўраб туман электр таъминоти корхонасига сўров хати киритилди. Шу асосларда ўтказилган ўрганишлар натижасида эса юзага келган катта миқдордаги қарздорлик суммаси электр таъминоти корхонаси ходимларининг маълумотни нотўғри киритиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат далолатнома асосида расмийлаштирилиб, асоссиз қарздорлик суммасини PK электрон ҳисоб дастуридан олиб ташланишига ҳамда истеъмолчи зиммасидан соқит қилинишига эришилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти бош мутахассиси.
Post Comment