Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб беришдаги кечикишлар сабаблари нимада?

Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб беришдаги кечикишлар сабаблари нимада?

2023 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида Бешариқ туманида аҳолига суюлтирилган углеводород (пропан) гази етказиб берилишида узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳолни тумангаз идораси ходимлари томонидан асослаб берилмаяпти. Улар томонидан келтирилаётган маиший сабаблар муаммолар ечимини топишга ёрдам ҳам, асос ҳам бўла олмайди.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муддатларига амал қилинмагани сабабли хонадонлар 50-60 кун мобайнида ҳам суюлтирилган газ билан таъмин этилмаяпти. Жумладан, Бешариқ тумани “Юқори Товул” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Х.нинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаатида суюлтирилган газ билан икки ой мобайнида таъминланмаганлиги баён қилинган. Ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам таъминотчи ташкилот томонидан тасдиқланган график бўйича ҳудудларга суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш муддатларига амал қилишда муаммолар юзага келиб, аҳоли хонадонларига етказиб бериш муддати 45 кундан 60 кунгача бўлган муддат оралиғига кечикканлиги маълум бўлди.

Мазкур мурожаат таъминотчи корхона раҳбарияти томонидан алоҳида назорат ва ижрога қаратилиб, фуқаро яшаб турган ҳудуд аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш таъминланди. Шунингдек, фуқароларга маиший газ баллонларини етказиб бериш тартиб-қоидалари ва ундан самарали фойдаланиш, таъминотдаги вақтинчалик кечикиш сабаблари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бахтиёр Жўраев,
туман жамияти бош мутахассиси.

(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin