Сифати маъқул бўлмаган қурилма мақбул сифатдагиси билан алмаштирилди

Сифати маъқул бўлмаган қурилма мақбул сифатдагиси билан алмаштирилди

Фарғона шаҳрининг Жўйдам кўчасида яшовчи Қ.А.нинг харид қилинган мобил қурилмани сифатсиз чиққанлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати тегишлилиги бўйича Фарғона шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи мурожаатида шаҳарнинг Қиргули мавзесида жойлашган “Ишонч” кредит савдо дўконидан “Honor” русумли мобил қурилмани 5 600 000 сўмга товар қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилганлигини, лекин ундан фойдаланиш давомида телефоннинг иш сифати истеъмолчига маъқул бўлмаганлигини, бу борада сотувчига қилган мурожаати ҳам ижобий ечим топмагач, муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам сўраб Федерация ишонч телефонига мурожаат қилганлигини баён қилади.

Ўрганиш ишлари доирасида савдо дўкони масъуллари билан мурожаатни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида ҳал қилиш борасида музокаралар олиб борилди. Музокаралар эса ижобий натижа бериб, истеъмолчининг қўлидаги мобил қурилмани худди шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагиси билан алмаштириб берилишига эришилди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти бош мутахассиси.
(иллюстратив фото)

Post Comment