Ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳрида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман (шаҳар) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари раислари – кенгаш аъзолари ҳамда ҳудудий бирлашма ижро этувчи аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Федерация кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги навбатдаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолияти якунлари, ҳудудларда амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, Федерация ташаббуси билан ташкилланаётган жамоатчилик назорати тадбирларини амалдаги тартиб қоидалар асосида ўтказилиши билан боғлиқ масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди

Йиғилиш доирасида ҳудудий бирлашманинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоатчилик фонди танловида ғолиб деб топилган “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳаси бўйича амалга ошириладиган ҳаражатлар ҳамда уни тўлақонли амалга ошириш бўйича режаларнинг муҳокамаси ҳам ўтказилди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin