Истеъмолчи қарздор эмас, ҳақдор бўлиб чиқди
Фарғона туман “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.О.нинг туман ичимлик суви таъминоти корхонаси хизматларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида 2023-йилнинг 7-июл кунида хонадонига сув ҳисоблагич ўрнатилганлиги, ўша вақтда келгуси истеъмол учун 104 000 сўм олдиндан тўловни амалга оширгани ва фойдаланиб келаётгани, лекин жорий йилнинг июл ойида хонадонига ташриф буюрган ичимлик суви таъминоти корхонаси ходими унинг истеъмол қилинган ичимлик суви тўловларидан 550 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилганини, корхонага бориб масалага тўлиқ ойдинлик кирита олмаганини маълум қилиб, масалани қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Фарғона туман филиалига киритилган сўров хатига, хонадондаги сув ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича 45 метр куб сув истеъмол қилингани, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўлов 105 метр кубга қадарни ташкил этиши ва у олдиндан тўловдалиги ҳамда асоссиз қарздорилк суммаси бартараф қилингани маълум қилинди. Истеъмолчига ичимлик суви тўловларидан асоссиз қарздорлик суммаси бартараф этилгани ва абонент 15-август ҳолатига олдиндан тўловдалиги ёзма равишда маълум қилиниб, жавоб хати юборилди.
Умидахон Жамолова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment