Агар мутахассис бурч ва масъулиятини тўлиқ англаб етса бундай тушунмовчиликлар келиб чиқмас эди

Агар мутахассис бурч ва масъулиятини тўлиқ англаб етса бундай тушунмовчиликлар келиб чиқмас эди

Учкўприк тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига халқ ишончи кундан кунга ошиб бормоқда. Боиси, истеъмолчилар томонидан тушаётган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар жойида, тез ва оз фурсатда қонун доирасида ҳал этилаётганлигидир.

Шундай мурожаатлардан бири Тошкентлигузар қишлоғида истиқомат қилувчи Н. Акбарова томонидан билдирилди.

Менга туман “Сувоқова” давлат унитар корхонаси томонидан 60 000 сўм қарздорлик ҳисобланмоқда. Ушбу қарздорликни тўғри ёки нотўғрилигига аниқлик киритилишида ёрдам берсаларинг,–деди жамиятимизга ташриф буюрган Н. Акбарова ўз оғзаки мурожаатида.

Туман жамияти мониторинг бўйича бош мутахассиси Ж. Қўзиев мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиш учун “Сувоқова” ДУК мутахассиси билан учрашди. Ўрганиш жараёнида истеъмолчи хонадонида ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатилганлиги, истеъмол қилинган ичимлик суви учун тўловларни амалга ошириб келганлиги, шундай тўловлардан бири, яъни 40 000 сўм тўлов ҳисоблагич қўйилишидан олдинги истеъмол қилинган ичимлик суви учун ўтказиб юборилганлиги аниқланди. Соҳа мутахассиси йўл қўйган хатоси жойида бартараф этилди, яъни 40 000 сўм тўлов ҳисоблагич кўрсаткичлари учун ҳисобланиши  белгиланди ҳамда истеъмолчига ушбу ҳолат ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш натижаларидан мамнун бўлган истеъмолчи федерация мутахассисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Агар истеъмолчига соҳа мутахассислари томонидан сифатли хизмат кўрсатилганида эди, истеъмолчи ва корхона ўртасида бундай тушунмовчиликлар келиб чиқмаган бўлар эди.

 

Наргизахон ШЕРАЛИЕВА,

Учкўприк туман ИҲҲҚ жамияти матбуот ва ахборот бўйича мутахассиси

Отправить комментарий