Ҳарбий хизматчининг истеъмолчилик ҳуқуқи ҳимоя қилинди

Ҳарбий хизматчининг истеъмолчилик ҳуқуқи ҳимоя қилинди

Ўтган ҳафта Фарғона шаҳрида Шарқий ҳарбий округ медиа маркази фаолиятини ташкил этилганлигига бағишланган тадбирда иштирок этгандик.  Тадбир доирасида Медиа маркази раҳбари билан Федерациянинг асосий фаолият йўналишлари, олиб борилаётган ишлар, шунингдек Ватанимиз посбонларининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда Федерация ва унинг ҳудудий органлари доимо хизматга шайлиги, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини оширишда ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш каби масалаларда фикрлар алмашгандик.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Шарқий ҳарбий округ тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган ҳарбий хизматчи Р.Р. Фарғона шаҳридаги Мустақиллик кўчасида жойлашган монтаж студиясига тўй маросимини суратга олиш ва монтаж қилиб бериш бўйича буюртма берганлиги, лекин хизмат кўрсатувчи томонидан ўз мажбуриятлари тўлиқ адо қилинмасдан келаётганлиги хусусида мурожаат қилди. Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, ҳарбий хизматчи жамоадаги тўй маросимини суратга олиш ҳамда монтаж қилиб берилиши учун хизмат ҳақи сифатида келишилган пулни олдиндан тўлаган. Лекин студия ходими маросим июль ойида бўлиб ўтган бўлсада, шу кунга қадар турли баҳоналар билан дискни монтаж қилиб истеъмолчига тайёрлаб берилишини кечиктириб келган. Студия масъул ходимига амалдаги қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилиши жараёнида у ўзи томонидан йўл қўйилган хатоликни тан олишини маълум қилиб, бир кунлик муддатда монтаж ишларини охирига етказиб беришни ўз зиммасига олди.

Бугун хизмат кўрсатувчи студия вакили харбий хизматчига тўй дискини тайёр ҳолда топшириб, ўз узрини ҳам айтди. Буни қарангки, тезкорликда олиб борилган ўрганиш ишларидан мамнун бўлиб раҳмат айтиб чиқиб кетган ҳарбий хизматчи, маълум вақтдан кейин қайтиб келиб, қўлидаги ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев номига ёзилиб, Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати бошлиғи А.Нутфиллаев томонидан имзоланган Ташаккурномани ташлаб кетди.

Ғайрат Маматқулов

Ҳудудий бирлашма матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи

Отправить комментарий