Федерациянинг 9 ойлик фаолияти (видеоматериал)
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича тайёрланган инфографик маълумотлар асосидаги ролик O`zbekiston 24 каналида намойиш этилди.
Тарқатилган маълумотларга кўра, Федерация тизимларига жорий йилнинг 9 ойи давомида 8363 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 4187 таси оғзаки, 2927 таси ёзма, 1249 таси электрон шаклда қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 7827 таси (93,6 %) ижобий ҳал этилиб, истеъмолчилар фойдасига жами 8,7 млрд сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
Истеъмолчилар манфаатларини кўзлаб, 116 та мурожаат асосида суд органларига даъво аризалари киритилган. Натижада истеъмолчилар фойдасига 258 млн сўм моддий ва маънавий зарарлар ундирилган.
Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефони орқали 1964 та мурожаат қабул қилиниб, уларни ўрганиб чиқилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,2 млрд сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Инфографик роликни томоша қилиб, шу ва бошқа қизиқарли маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Роликни қуйидаги ҳавола босиб юклаб олинг: 👇 👇 👇
Роликни бу ерда кўринг: 👇 👇 👇
Отправить комментарий