Номинация ғолиблари тақдирланди

Номинация ғолиблари тақдирланди

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисини, айниқса ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш, шу орқали юртимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш йўналишида қатор қонунлар ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, амалиётга кенг жорий қилинмоқда. Юртимизда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам мазкур жараёнлардан четдан турганлари йўқ.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан олиб борилаётган ҳамкорлик доирасида икки ташкилот ўртасида “2019 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган. Дастурга ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларга бу борада амалий ва услубий ёрдамларни кўрсатилишини кўзда тутувчи бандлар киритилган. Жумладан, дастурнинг 8-бандида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш, ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш ва уларда бу борадаги кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш мақсадида Фарғона вилоятидаги ёш тадбиркорлар ўртасида “Истеъмолчилар эътирофига сазовор ёш тадбиркор” номинацияси бўйича бир босқичли танлов ўтказиш кўзда тутилганди. Танловдан кўзланган мақсад эса, вилоятдаги ёш тадбиркорларни иш фаолиятлари билан танишиш, уларга истеъмолчилик соҳасига оид қонунлар тарғиботини ўтказиш, мазкур соҳа сир асрорлари билан таништириш, уларнинг бу борадаги ишларига амалий кўмаклар ва маслаҳатлар бериш, ёш тадбиркорларнинг халқимизга сифатли маҳсулотлар етказиб бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ҳудудий бирлашма ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши масъулларидан иборат Ишчи гуруҳининг танлов Низоми асосида ўтказган ўрганишларидан сўнг, қуйидагилар «Истеъмолчилар эътирофига сазовор ёш тадбиркор» номинацияси ғолиблари деб топилдилар:

  • “ҚУВАСОЙ МИРЗОХИД МАДАДКОР” МЧЖ раҳбари Исмоилов Мирзоҳиджон
«Қувасой Мизохид мададкор» МЧЖ раҳбари М. Исмоилов
  • Ёзевон тумани “Uz World Textile” МЧЖ раҳбари Холмуродов Жасурбек
Ёзевон тумани “Uz World Textile” МЧЖ раҳбари Ж. Холмуродов
  • Данғара тумани “КO’KSUV ТEX” МЧЖ раҳбари Ходжаев Мухаммадсаид
Данғара тумани “КO’KSUV ТEX” МЧЖ раҳбари М. Ходжаев

Танлов ғолибларига «Истеъмолчилар эътирофига сазовор ёш тадбиркор” номинацияси ғолиби рамзий статуэткаси ва Фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ҳудудий бирлашма Матбуот хизмати

Отправить комментарий