Маиший хизматлар кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари мавзусида тадбир ташкилланди

Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан 8-мактабгача таълим муассасасида «Маиший хизматлар кўрсатиш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари» мавзусида семинар ташкилланди.

Тадбир иштирокчиларига амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, шунингдек қонунчиликда аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш борасидаги талаблар, маиший хизматларни кўрсатиш қоидалари юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Семинар доирасида Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳам ахборотлар бериб ўтилди.

Исомиддин Аббосов
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси