Риштон туман жамияти фаолларининг умумий йиғилиши ўтказилди

Фарғона вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференцияси олдидан Риштон туманида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда жамият раиси, туман Кенгаши депутати Аброржон Собиров 2016-2020 йиллар ва 2021 йилнинг ўтган даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борсида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб ўтди. Маърузадан сўнг олганлар ўз ташкилотлари ҳамда туман жамияти ўртасида олиб борилаётган ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик, ишчи ходимларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билимлари ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги ишларга ижобий баҳо бериб, бу борадаги ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Умумий йиғилиш вилоят ҳудудий бирлашмасининг навбатдаги конференциясига вакиллар сайлаш тўғрсидаги масалани кўриб чиқиш билан ўз ишини тамомлади.

Умумий йиғилиш ишида ҳудудий бирлашма раис ўринбосари-ижрочи дректор Д.Фозилов ва сектор бошлиғи О.Миллабоевлар иштирок этдилар.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси