Марғилонда таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги тадбирлари давом этмоқда

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутаҳассислари иштирокида Марғилон шахрида жойлашган 2-мактабгача таълим ташкилотида меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилши режалаштирилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, унинг давомида ишчи ходимларни истеъмолчи сифатида қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишлича тавсия, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси