Тиббиёт тизими ташкилотларида Федерация фаоллари билан учрашилмоқда

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги Федерация топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги Федерация таянч гуруҳи фаоллари ва аъзолари иштирокида тадбирлар ташкиллаш ва ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Кеча Фарғона туман Марказий шифохонаси ходимлари, шунингдек марказий шифохонанинг терапия бўлимида ўтказилган тадбирлар ҳам шулар жумласидан бўлиб, тадбирларда таянч гуруҳларининг фаоллари ва аъзолари иштирок этдилар.

Ҳар икки тадбир давомида иштирокчиларга Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди, шунингдек Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларниг соҳага оид масалалардаги муаммолар ва уларниг ечимлари бўйича билдирган фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Ўтказилган тадбирлар якунларига кўра, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тиббиёт тизими ташкилотлари ҳамда туман жамияти ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик йўналишидаги ишларни олиб боришга келишиб олинди.

Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман жамияти мутахассиси