Истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати фаолларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоллари ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси олди йиғилишини ўтказиш учун тўпландилар. Йиғилишда ҳудуддан вилоят конференциясига вакиллар сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоятимиз туман ва шаҳарларида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда ҳудудий бирлашманинг навбатдан ташқари конференцияси олдидан ҳудудларда Федерация фаолларининг умумий йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Йиғилишларда Федерация Кенгашининг сўнги мажлисида белгилаб берилган вазифалар, вилоят ва республика конференцияларига тегишли таклифларни тайёрлаш ҳамда уларда муносиб иштирок этиш масалалари муҳокамадан ўтказилмоқда.

Шунинг баробарида, ҳудудий ташкилотларнинг жорий фаолияти, эришилаётган ютуқлар, фаолиятда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳам Федерация фаоллари иштирокида кенг муҳокамадан ўтказилмоқда. Марғилон шаҳрида ўтказилган йиғилиш доирасида ҳам юқоридаги масалалар кўриб чиқилиб, якунда вилоят конференциясига вакиллар сайлаб олинди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси