Қўштепа туман ҳокими «Истеъмолчилар кутубхонаси» фаолияти билан танишди

Маълумки, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳаси доирасида республикамизнинг турли вилоятларидаги туман ва шаҳарларда шу номдаги кутубхоналар бунёд этилган ва бу ишлар бугунги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Шундай кутубхоналар бири Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ҳам бунёд этилиб, 2020 йилнинг ноябр ойларида фойдаланишга топширилган ва шу вақтдан фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Бугун, 15-март «Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни» арафасида, Қўштепа тумани ҳокими Анваржон Алиевич Абдуллаев ушбу кутубхонага ташриф буюриб унинг иш фаолияти билан танишди. Туман жамияти раиси Маърифатхон Саидова туман ҳокимига мазкур кутубхонани бунёд қилиниши тарихи, унинг китоб фонди, электрон кутубхона ва унинг имкониятлари, бу ерда яратилган шароитлар, унинг фойдаланувчилари тўғрисида маълумотлар бериб ўтиб, жамиятнинг ушбу йўналишдаги истиқболдаги вазифалари хусусида ҳам сўзлаб берди.

Туман ҳокими кутубхона фаолияти билан танишуви давомида унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

Маърифатхон Саидова,
туман жамияти раиси.