Барчамиз – истеъмолчимиз!

Ҳар йили вилоятимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Мен – ёш истеъмолчиман” мавзусида бир босқичли иншолар танлови ўтказилиши анъанага айланган.

Мазкур танловга 1000 нафардан ортиқ ўқувчилар жалб қилинади. Ҳар бир иштирокчи туман-шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш жамиятлари мутахассислари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов Низоми асосида холис баҳоланиш натижасида ғолиб деб, эътироф этилган ўқувчиларга Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни олдидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилади. Уларни муносиб рағбатлантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан таништириш мақсадида “Биз барчамиз – истеъмолчимиз” акцияси доирасида юртимизнинг тарихи қадамжоларига саёҳатлар уюштирилади.

Шунингдек, Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунини муносиб кутиб олиш мақсадида барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида “Биз барчамиз – истеъмолчимиз” акцияси ўтказилиб, акция доирасида таълим муассасаларида истеъмолчилик ҳаракатининг дунёда ва Ўзбекистонда вужудга келиши, ривожланиши, унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эътироф этилиши, бу борада қабул қилинган қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатлари ҳақида маърузалар ўқилади.