«Чимён» санаторийсида истеъмолчилар ҳуқуқлари тарғиб қилинди

«Чимён» санаторийсида истеъмолчилар ҳуқуқлари тарғиб қилинди

Фарғона туманида жойлашган «Чимён» санаторийси ходимлари ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари, санаторий маъмурияти ҳамда ишчи-хизматчилар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари, соҳадаги сўнгги янгиликлар ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти хусусида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ахборот берилди.

Мулоқот жараёнида аҳолининг, хусусан, хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, ўз ҳуқуқларини билиши ва зарур ҳолларда уларни қонуний тартибда ҳимоя қилиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларига оид қонунчилик талабларининг амалда бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аниқланган муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимларини янада ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Зеро, истеъмолчи ўз ҳуқуқини қанча яхши билса, унинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имконияти ҳам шунча юқори бўлади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin