«100 FOIZ DAVOLAYDI!» — Сиз бундай рекламаларга ишонасизми?
Ижтимоий тармоқларда шундай рекламаларни кўрган бўлишингиз мумкин:
«3 кунда натижа!»
«100% кафолат!»
«Ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ!»
«Мен ичдим — тузалдим!»
Аммо чиройли реклама — маҳсулот самарадорлигининг кафолати эмас.
Айниқса, дори ёки биологик фаол қўшимча ҳақида гап кетганда, ишонишдан олдин бир неча муҳим саволга жавоб топиш керак:
– бу ҳақиқатан дори воситасими?
– уни ким ишлаб чиқарган?
– рекламадаги ваъдаларнинг илмий далили борми?
– «100% натижа» деган гап қанчалик ишончли?
– нега рекламада оқ халат ёки машҳур шахсдан фойдаланилган?
– биологик фаол қўшимча (БФҚ)ни дори ўрнида қабул қилиш мумкинми?
– шифокор билан маслаҳатлашиш керак эмасми?
Энг муҳими, шубҳали рекламага ишониш фақат пул йўқотишга эмас, балки қимматли вақт ва соғлиққа зарар етказишига ҳам олиб келиши мумкин.
Видеони томоша қилинг — «100 фоиз даволайди!» деган ваъда ортида нималар борлигини билиб олинг.
Соғлиғингиз — реклама тажрибаси учун майдон эмас.



Post Comment